Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 10 000 нафардан ошди
Жамият
−
23 Июль 2020
7859Бугун, 23 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 172 нафарга ошиб, 18 703 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Сурхондарё вилоятида, 65 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Наманган вилоятида ҳамда қолган 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 48 нафар, Навоий вилоятида 27 нафар, Сирдарё вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 20 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар ҳамда Жиззах вилоятида ҳам 7 нафар, жами 130 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 10 002 (+130) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 8 601 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси