Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар 3045 нафарга тушди
Жамият
−
26 Сентябрь 2020
9151Бугун, 26 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 159 кишига ортиб, 54 819 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 149 нафари Тошкент шаҳрида;
• 10 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар:
• Тошкент шаҳрида 214 нафар;
• Тошкент вилоятида 108 нафар;
• Андижон вилоятида 16 нафар;
• Жиззах вилоятида 16 нафар;
• Самарқанд вилоятида 10 нафар;
• Хоразм вилоятида 4 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, мамлакатда 51 322 (+368) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 14 ҳудуддаги даволаш муассасаларида 3045 нафар бемор ушбу касаллик ташхиси билан даволанмоқда.
LiveБарчаси