Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар қарийб 50 мингга етди
Жамият
−
18 Сентябрь 2020
6726Бугун, 18 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 233 нафарга ошиб, 49 994 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 157 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Бухоро вилоятида, 14 нафари Самарқанд вилоятида, 12 нафари Наманган вилоятида, яна 12 нафари Тошкент вилоятида, 11 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Оққўрғон туманида яшаган 78 ёшли О.Ш. (аёл) ҳамда Термиз шаҳрида яшаган 36 ёшли С.В. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 46 092 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 485 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси