Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар бирдан 78 нафарга кўпайди

Жамият 8613
image

Бугун, 12 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 нафарга ошиб, 4819 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 66 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 5 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 5 нафари Бухоро вилоятида ҳамда 2 нафари Самарқанд вилояти Ургут туманида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 3637 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (75 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда мамлакатда 1163 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 277
Рейтинг: 3
t
×