Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар бирдан 78 нафарга кўпайди
Local
−
12 June 2020 12456 1 minute
Бугун, 12 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 нафарга ошиб, 4819 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 66 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 5 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 5 нафари Бухоро вилоятида ҳамда 2 нафари Самарқанд вилояти Ургут туманида аҳоли орасида аниқланган.
Айни пайтда мамлакатда 3637 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (75 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 1163 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September