Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 42 236 нафарга етди
Жамият
−
01 Сентябрь 2020
13814Бугун, 1 сентябрь куни Ўзбекистонда 343 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Қашқадарё ҳамда Хоразм вилоятларида жами 389 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 42 236 нафар бемордан 39 664 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2248 нафар бемордан 330 нафари оғир, 179 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15