7 ҳудудда 250 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 20 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 366 (+254) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 198 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Сурхондарё вилоятида, 17 нафари Наманган вилоятида, 13 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда яна 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 65 ёшли К.К. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 54 ёшли И.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда  32 944 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 4 172 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 330 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг