Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 2652 нафарга етди
Жамият
−
15 Май 2020
6784Ўзбекистонда яна 7 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
2020 йил 15 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2652 нафарни ташкил қилмоқда. 7 нафар янги касалланиш ҳолатининг 3 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 4 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди. Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган 3 нафар фуқаро 9 ва 13 май кунларида Тожикистондан келган ва карантинга олинган.
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 505 нафар бемордан 8 нафари оғир аҳволда. Шифокорлар томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 2136 нафари соғайган ва 11 нафари вафот этган.
LiveБарчаси