Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 84 нафарга етди
Жамият
−
19 Июль 2020
17324Бугун, 19 июль куни Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим ҳолати қайд этилди. Бу мамлакатдаги 84-қурбон бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қибрай туманида яшовчи 67 ёшли У.А.да (аёл) жорий йил 10 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Тошкент шаҳридаги 1 – сонли клиник шифохонага олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.
16 июль куни эса ўткир нафас етишмовчилиги кузатилгани сабабли сунъий ўпка вентиляцияси аппаратига олинган. Унга “COVID-19” инфекцияси, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.
Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, диабетик энцефалопатия, диабетик нефропатия асоратлари билан кечган. Шунингдек, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, гипертония каби ҳомроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь