Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 73 нафарга етди
Жамият
−
16 Июль 2020
9300Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим қайд этилди. Бу мамлакатдаги 73-ўлим бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Чилонзор туманида яшовчи 53 ёшли фуқаро Ш. А. (эркак) шу йилнинг 6 июлида ҳолсизлик, тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, бош оғриғи, ҳансираш пайдо бўлгач, Яккасарой туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган ва беморда COVID-19 тасдиқланган. Шундан сўнг у Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанишни бошлаган.
Беморга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Беморда, шунингдек, юрак ишемик касаллиги, қандли диабет 2-тури, семизлик 2-3-даражаси борлиги ҳам қайд этилган.
Сўнгги кунларда беморнинг аҳволи ёмонлашган, зудлик билан ўпка, юрак реанимацияси амалга оширилган. Ўтказилган муолажага қарамасдан, юрак ритми тикланмаган ва бемор ўткир юрак қон-томир ҳамда нафас етишмовчилигидан вафот этган.
LiveБарчаси