Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 700 нафардан ошди

Жамият

image

Кеча, 8 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102362 нафарни ташкил этмоқда. ССВ маълумотига кўра, ўтган сутка давомида 199 кишида вирус аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    4 нафари Андижон вилоятида,
•    4 нафари Бухоро вилоятида,
•    7 нафари Жиззах вилоятида,
•    14 нафари Қашқадарё вилоятида,
•    2 нафари Навоий вилоятида,
•    2 нафари Наманган вилоятида,
•    12 нафари Самарқанд вилоятида,
•    3 нафари Сирдарё вилоятида,
•    5 нафари Сурхондарё вилоятида,
•    3 нафари Фарғона вилоятида,
•    1 нафари Хоразм вилоятида,
•    32 нафари Тошкент вилоятида,
•    110 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•    Бухоро вилоятида 9 нафар,
•    Жиззах вилоятида 14 нафар,
•    Қашқадарё вилоятида 11 нафар,
•    Навоий вилоятида 2 нафар,
•    Наманган вилоятида 5 нафар,
•    Самарқанд вилоятида 23 нафар,
•    Сирдарё вилоятида 23 нафар,
•    Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
•    Фарғона вилоятида 7 нафар,
•    Хоразм вилоятида 7 нафар,
•    Тошкент вилоятида 30 нафар,
•    Тошкент шаҳрида 182 нафар бемор соғайди.

Касалликдан соғайганлар жами 98445 (+316) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 701 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3216 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг