Ўзбекистонда коронавирус беморлари деярли 100 нафарга кўпайди
Жамият
−
20 Июнь 2020
9551Бугун, 20 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони94 нафарга ошиб, 6119 нафарни ташкил этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 4273 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 1827 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси