Ўзбекистонда кимлар энг кўп ойлик олиши маълум бўлди

Жамият

image
Тошкентда 5,4 млн, Самарқандда 2,6 млн. Ўзбекистонда ўртача маош қанчалиги маълум бўлди north_east

Тошкентда 5,4 млн, Самарқандда 2,6 млн. Ўзбекистонда ўртача маош қанчалиги маълум бўлди

Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-июнь ойларида энг юқори ойлик маош банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти билан шуғулланувчи корхона ходимларига тўланган – ўртача 9 млн 149,6 минг сўм. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Алоқа ва ахборот соҳасида фаолият юритувчилар ҳам маошидан нолимаса бўлади. Улар ойига ўртача 6 млн 693 минг сўм ишлаб топган. Ташиш ва сақлаш билан боғлиқ фаолиятда машғул бўлганлар ойига ўртача 4 млн 653,4 минг сўм даромад қилган.

Саноатда машғул бўлганлар ойига ўртача 4 млн 548,9 минг, қурилиш соҳасидагилар ўртача 4 млн 226,3 минг, савдо соҳасидагилар 3 млн 608 минг, таълим йўналишидаги ходимлар 2 млн 583,8 минг ва соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш ходимлари ўртача 2 млн 377,2 минг сўм ишлаб топган.

2022 йил январь-июнь ойларида банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш даражаси 124,8 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, ахборот ва алоқа соҳаси 130,2 фоиз, ташиш ва сақлаш соҳаси 126,1 фоиз, савдо соҳаси 120,1 фоиз, саноат соҳаси 119,8 фоиз, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси 115,5 %, таълим соҳасида 114,5 фоиз ҳамда қурилиш соҳаси 113,0 фоизга ўсган.


Мақола муаллифи

Теглар

маош

Баҳолаганлар

4834

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг