Ўзбекистонда Киберхавфсизлик тўғрисида қонун ишлаб чиқилади

Жамият

image

2020–2023 йилларга мўлжалланган киберхавфсизликка доир миллий стратегия ва “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ва 2020 йил Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.

Ҳужжатга асосан хавфсизликни, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, ташқи сиёсат соҳасида:

2020 йил 1 сентябрга қадар киберхавфсизликнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш бўйича чоралар кўрилади, шу жумладан 2020–2023 йилларга мўлжалланган киберхавфсизликка доир миллий стратегия ва “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади;

Лойиҳада:

•    ахборот коммуникация технологиялари тизимини замонавий кибертаҳдидлардан ҳимоя қилиш, турли даражадаги тизимлар учун киберхавфсизлик бўйича замонавий механизмларни жорий этиш;

•    киберхавфсизликни таъминлаш соҳасида давлат органлари, корхона ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари

•    ва мажбуриятларини белгилаш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

•    ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унификациялаш назарда тутилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат дастури Киберхавфсизлик

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг