Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
Маданият-санъат
−
01 Февраль
212056Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, педагог Ойгул Темировна Халилова вафот этди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятида таваллуд топган Ойгул Халилова 2001 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони билан тақдирланган. 2011 йилда Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги шарафига юбилей кўкрак нишони билан тақдирланган. 2016 йилда Халилова “Дўстлик” ордени ва Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги шарафига юбилей кўкрак нишони билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, 15 январь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актёр Равшан Жўраев 63 ёшида оламдан ўтганди.
LiveБарчаси