Ўзбекистонда Хитой вакцинасининг сифати текширилмоқда

Саломатлик

image

Ўзбекистонда Хитой вакцинасининг текширув жараёни бошланди. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, жорий йилнинг 21 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги коронавирусга қарши рекомбинант вакцинанинг клиник синовларини Ўзбекистонда ташкил этиш масаласи бўйича Хитой Фанлар Академияси Микробиология институти ва “Anhui Zhifei Longcom Biopharmacyeutical” компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказган.

Жорий йилнинг 19 ноябр куни Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор технологиялар маркази томонидан сифат назорати текширувларини ўтказиш учун тақдим қилинган вакцина, плацебо намуналари ва тегишли стандартлар ҳамда реагентлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Давлат маркази томонидан қабул қилинган. 

Ҳозирги вақтда Давлат марказининг Фармакология қўмитаси томонидан ушбу вакцина клиник тадқиқотларининг биринчи ва иккинчи босқичлар ҳужжатлари экспертизаси бошланган. Шунингдек, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг Вакцина, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳлил лабораторияси, Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси ҳамда Фармако-токсикологик лабораторияда вакцинанинг сифат назорати текширувлари ўтказилмоқда.

Таъкидланишича, барча ишлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратида амалга оширилмоқда 

Текширувлар ижобий якунланганидан сўнг, Давлат маркази ва Этика қўмитасининг ижобий хулосасига мувофиқ, вакцинанинг учинчи босқич клиник тадқиқотларини Ўзбекистонда ўтказиш масаласи ҳал этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг