Ўзбекистонда Хитой вакцинаси билан эмланганлар сони 2 мингдан ошди
Жамият
−
14 Январь 2021
2967Кеча, 13 январь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирусга қарши Хитойнинг ZF 2001 вакцинаси билан эмланганлар 2129 нафарга етди.
Умумий ташриф буюрганлар 5929 нафарга етган. Ўзбекистон фуқаролари ZF 2001 вакцинасининг III фаза синов босқичлари доирасида эмланяпти.
Уларнинг ҳаммаси ҳам вакцина билан эмланмаган, айримларига плацебо, яъни вакцина билан бир хил кўринишга эга, ўзида номзод вакцина ёки дори воситасини сақламаган бирикма юборилади.
Ушбу синов икки томонлама номаълум бўлганлиги учун на шифокор ва на кўнгилли вакцина ёки плацебо олганини билмайди.
LiveБарчаси