Ўзбекистонда хайрия қилган тадбиркорларга солиқ имтиёзи бериладими?
Жамият
−
25 Апрель 2020
4213Кеча, 24 апрель куни Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров АОКАда ўтказилган брифингда иштирок этди ва фуқаролардан келиб тушган саволларга жавоб берди.
Тадбиркорлар ёки тадбиркорлик субъектлари қандай тартибдаги хайру эҳсонни амалга оширса, қайси солиқлар бўйича қандай миқдорда имтиёзга эга бўлади?
“Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 75-моддасига асосан, айрим солиқлар имтиёзлари белгилаш Президент қарорлари билан фақат белгиланган солиқ ставкасини камайтириш, лекин кўпи билан 50 фоизга камайтириш тарзида ва кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин.
Шунга мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари учун хайр-эҳсонни амалга оширган тақдирда, назарда тутилаётган солиқ имтиёзлари — улар қайси солиқ турлари бўйича берилиши ҳамда уларни қўллаш шартлари юзасидан Президент қарори қабул қилингандан кейин, навбатдаги брифингларда қўшимча маълумот берилади”, деди Музаффар Юсуф Назаров.
Аввалроқ, Ўзбекистонда карантин чоралари юмшатилиши ва қатор соҳадаги тадбиркорларга маълум шартларни бажаргани ҳолда фаолиятини тиклашга рухса берилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси