Ўзбекистонда карантин вақтида итларни сайр қилдириш тартиби маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарори билан давлат органлари, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотлар томонидан автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун ўзбошимчалик билан рухсатномалар расмийлаштириш ёхуд бошқача тарзда рухсат бериши тақиқланди.

Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун ўзбошимчалик билан рухсатномалар расмийлаштириш ҳамда бундай рухсатномалар асосида ҳаракатланиш МЖтКнинг 54-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Қарор билан Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида уй ҳайвонлари (уй итлари)ни уйдан 100 метр атрофида кунига бир маротаба сайр қилдиришга рухсат берилди.

Фуқароларнинг карантин даврида жорий этилган тартиб ва қоидалар ҳамда “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига зид равишда сабабсиз уйдан ташқарига чиқиши, жамоат жойларида бўлиши ҳам МЖтКнинг 54-моддасига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонда 16 мартдан карантин режими ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг