Ўзбекистонда карантин қоидаларини бузганлар сони кескин ошди

Жамият

image

Бугун, 28 март куни ҳолатига кўра, Республика бўйича жами 87 126 нафар одам карантинга олинган. Улардан уй шароитида тиббий кузатувга олинганлари 68 887 нафарни ташкил қилмоқда. 18 239 киши эса тиббиёт муассасида карантинга олинган. 5581 киши карантиндан чиқарилган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугунга қадар карантин қоидаларига амал қилмагани учун 7157 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Карантинга риоя қилмай, қонун бузганлар вилоятлар кесими бўйича қуйидагича:

Тошкент шаҳри – 1046 нафар;
Фарғона вилояти – 951 нафар;
Жиззах вилояти – 772 нафар;
Самарқанд вилояти – 712 нафар;
Тошкент вилояти – 632 нафар;
Наманган вилояти – 630 нафар;
Сурхондарё вилояти – 463 нафар;
Андижон вилояти – 456 нафар;
Бухоро вилояти – 406 нафар;
Қашқадарё вилояти – 346 нафар;
Қорақалпоғистон Республикаси – 230 нафар;
Сирдарё вилояти – 229 нафар;
Навоий вилояти – 169 нафар;
Хоразм вилояти – 115 нафарга тўғри келмоқда.

Бундан ташқари, карантинга амал қилмаганлиги учун Самарқанд ивлоятидан 2 нафар, Қорақалпоғистон Республикасидан 1 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтга келиб, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 104 нафарга етди. Ҳозиргача коронавирус аниқланган икки киши вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

карантин

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг