Ўзбекистонда қуёш энергияси билан боғлиқ қандай вазият юзага келган?

Бизнес

image

Ўзбекистон қайта тикланувчи қувват манбаларини ривожлантириш ва кенг жорий этишни мақсад қилган. Сўнгги йилларда турли мақсадлардаги қуёш электр станцияларини ишга тушириш бўйича катта ишлар амалга оширилди. Жумладан, Самарқанд ва Навоий вилоятларида иккита йирик фотоэлектр станциясини бунёд этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилди. Мазкур йўналишда қувватларни ошириш бўйича режалар белгилаб олинди, шунингдек, уй хўжаликлари томонидан технологияларни жадал суръатлар билан ўзлаштириш учун субсидиялар ажратилмоқда.

Бугунги кунда давлат идоралари, корхоналар, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда бизнес томонидан “қуёш ечимлари”га ўтишга тобора кўпроқ эътибор қаратмоқда, зеро Ўзбекистонда “қуёш ечимлари” регуляторлари, дистрибюторлари ва етказиб берувчиларидан иборат экотизимни яратишга эришилган.

Алтерегонинг "Қуёш қуввати" янги сонида Энергетика вазирлиги мутахассислари, Д.И.Менделеев номидаги университетнинг Тошкент шаҳридаги филиали, Тошкент шаҳар Давлат Солиқ бошқармаси, шунингдек, Huawei ва Photomate компаниялари бу борадаги муваффақиятли кейслари ҳамда тажрибаларини ўртоқлашди.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Huawei ҚТҚМ Пҳотомате

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг