Ўзбекистонда Қозоғистондагидек номаълум касаллик тарқалганми?
Жамият
−
23 Июль 2020
28751Аввалроқ, Қозоғистонда одамлар номаълум касалликдан вафот этаётгани, аммо уларда коронавирус аниқланмагани ҳақида хабар берган эдик. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу касаллик коронавирус бўлиши кераклигини тахмин қилиб, тест нотўғри ўтказилганига ишора қилди.
Сўнгги ҳафталарда Ўзбекистонда ҳам кўплаб одамлар уйида иситмалаб ётиб, кейин вафот этаётгани ҳақида хабарлар кўпайди. Бу пневмония касаллиги экани айтилди. Аммо расмийлар бу борада аниқ маълумот бермади. Шу сабабдан тахминлар тахминлар туғилаверди.
Ўзбекистонда пневмония касаллиги авж оляптими ёки Қозоғистондагидек ҳали номаълум касалликми дея Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековни саволга тутдик.
“Юқумли касалликлар тарқалиш майдонида, одамзодни бир вақтнинг ўзида иккита душмани бўлмайди. Қозоғистонда пневмония тарқалаётганлиги тўғрисида ёки номаълум пневмония одамларни ўлимига сабаб бўлаётгани ҳақидаги ахборотларга мен ишонмайман. Битта одамни иккита дўсти душманлик қилиши мумкин, лекин микроорганизмилар бу борада бир-бирига садоқат қилади. Бири бор майдонга иккинчиси бурнини тиқмайди. Уларда антагонизм ва синиргизим деган ҳолат бор.
Ҳозир бизни рўпарамизда турган касаллик қўзғатувчи бу COVID-19 вируси. Бошқа пневмония ҳақида гап бўлиш мумкин эмас. COVID-19 вируси кўпайиб кетган, грипп парогрипп вена ва рея вирус қўзғатувчилар ҳам қисман камайиб унга йўл бериб турипди. Қачонки бу вирус ортга чекинса, бу бўшлиққа бошқа касаллик қўзғатувчи кириб келиши мумкин. Агар бизда пневмония кўпайиб кетди десак, бунинг сабабчиси сифатида коронавирусни кўришимиз керак”, дея вазиятни тушунтирди Отабеков.
Шунда мухбиримиз унга коронавирус тести ўтказилганда натижа манфий бўлаётгани нимадан дея, савол берди.
“Албатта, тестларни ҳам ўзига яраша сезгирлик даражаси бор. Биласизми, қачон биз касаллик бўла туриб манфий натижа оламиз, яъни касаллик борлигини тасдиқлай олмаймиз. Биринчидан, касаллик энди бошланган даврда, ҳали вирус миқдор жиҳатидан кўп бўлиб, вирус юкламаси ўта паст бўлган вақтида таҳлил олинса, реогентлар вирусни илғаб ололмаган бўлиши мумкин. Иккинчи сабаб касаллик ўтиб кетиб вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага келган ва шу даражада юқорилаган бўлса реогентлар чалғиши мумкин. Яна бир сабаб ишлатаётган тест системаларимиз сифат нуқтаи назаридан панд бериши мумкин. Ҳозир Ўзбекистонда тўрт хил тест системаси ишлатиляпти, ҳар намуна олиш техникасига амал қилмаслик, олинган намунани ташиш техникасига амал қилмаслик, намунани олган вақтда жойлаштирадиган консервантни сифатини бузиб қўйиш ҳолатларда шундай лаборатория натижасига таъсир қилиш ҳолатлари мавжуд”, дейди Нурмат Отабеков.
Нурмат Отабеков шу ва бошқа саволларга қандай жавоб берди? Ушбу видеоинтервьюни тўлиқ шаклда YouTube’даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси