Ўзбекистонда қотилликда гумонланаётган шахс Қозоғистонда ушланди
Crime
−
20 March 2024 5439 1 minute
Самарқандда қотиллик жиноятини содир этганликда гумонланиб, қидирувда бўлган шахс Қозоғистон ҳудудида қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд шаҳри Қадоқчилар кўчасида яшаган Р.Г.га нисбатан қотиллик жиноятини содир этиб, тергов органларидан яширинган 29 ёшли фуқаро О.А. олиб борилган қидирув ишлари натижасида Қозоғистонда қўлга олинган.
"Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Иркутск шаҳрида 16 йилдан бери қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди.
Live
AllIdlibda o'q-dori ortilgan mashina portlab ketdi
01 September
Pezeshkiyon va Putin Bishkekda uchrashdi
01 September