Ўзбекистонда қайси вакцина билан қанча одам эмлангани очиқланди
Жамият
−
27 Май 2021
4510АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда Ўзбекистонда COVID-19 га қарши эмлаш тадбирлари ҳақида маълумот берилди.
Маълум қилинишича, бугунги кунгача Ўзбекистонда эмланганларнинг 62,5 фоизи ZF-UZ-VAС2001 вакцинаси, 34 фоизи “Ковишилд” ва 3,5 фоизи “Спутник V” вакцинаси билан эмланган.
Кунлик эмлаш кўрсаткичлари бўйича Тошкент шаҳри, Наманган ва Тошкент вилоятлари етакчилик қилмоқда.
Қурбоновнинг таъкидлашича, бир маротаба вакцина олган шахслар иккинчи марта эмланиш учун мурожаат қилиши режадан орқада қолмоқда. Биринчи бор эмланганлар 28 кун ичида тиббиёт муассаларига иккинчи бор эмланиш учун мурожаат қилишлари лозим
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь