Ўзбекистонда қанча одам пенсия олиши айтилди

Жамият

image

2024 йил 1 декабрь ҳолатига Пенсия жамғармаси ҳисобида туриб пенсия олувчи фуқаролар сони 4 млн 96 минг 500 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, энг кўп пенсия олувчилар Фарғона вилоятида бўлиб, улар умумий 484 минг нафарни ташкил этади. Кейинги ўринни эса Самарқанд вилояти эгаллаган, у ерда 435 минг нафар фуқарога пенсиялар тайинланган.

Рейтингда пенсия олувчилар сони бўйича энг кам натижани Сирдарё вилояти эгаллаган. У ерда жами пенсия олувчилар сони 104 минг нафардан ортиқроқ. Ундан кейинги ўринларда Навоий (138 мингга яқин) ва Жиззах вилоятлари (139 минг) бор.

Қолаверса, Ўзбекистонда 3 млн 390 минг ёшга доир пенсия олувчилар мавжуд. Ногиронлик пенсиясини олувчилар эса 463 минг 900 нафарни ташкил этади. Шу билан бирга боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олувчилар сони 242 минг 500 нафардан ортиқроқ.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилганди. Унга кўра, пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм, ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм, ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон пенсия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг