Ўзбекистонда ишсизликдан холи маҳаллалар сони 1 889 тага етди
Жамият
−
14 Февраль 2025 4354 1 дақиқа
Ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан ортиқ ёшлар кириб келмоқда. 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 1 миллион нафарга етади. Бу ҳақда бугун, 14 февраль куни Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари билан ўтказаётган мулоқотида маълум қилинди.
Қайд этилишича, бу борада ёшларни қўллаб-қувватлаш тизими яратилган. Биргина “Ёшлар дафтари” орқали ўтган йили 180 минг нафар ёшларга 345 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилган.
Билдирилишича, ўтган 8 йилда ёш тадбиркорлар сони 3 карра кўпайиб, бугун бизнес вакилларининг салкам 40 фоизини ёшлар ташкил этмоқда. Ишсиз ёшлар 2 карра камайган. Ишсизликдан холи маҳаллалар сони 1 минг 889 тага етган.
Шу билан бирга, Шўрчи, Бувайда, Фурқат, Касби, Фориш туманларида ишсиз ёшлар кўплиги у ердаги раҳбарларнинг масъулиятсизлигидан далолатлиги кўрсатиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда дунёдаги "топ" олийгоҳларда 1,5 мингдан зиёд ўзбекистонлик талабалар таҳсил олаётгани маълум қилинганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь