Ўзбекистонда ипотека облигацияси ишлаб чиқилади
Жамият
−
05 Апрель 2023
6031Тижорат банклари балансида ипотекадан қайтиши керак бўлган маблағларни актив сифатида ишлатиб, ипотека облигациясини чиқариш орқали қўшимча 10 триллион сўм ресурс жалб қилиш мумкин. Бу ҳақда бугун, 5 апрель куни Президент раислигида 2023 йилги ипотека дастури муҳокамасига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Йиғилишда мутасаддиларга икки ой муддатда “Ипотека облигацияси тўғрисида” қонун лойиҳасини киритишга кўрсатма берилди.
Бу соҳадаги чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида 2023 йилда:
- тижорат банкларига 31 минг оилага уй-жой ипотекаси учун 9 триллион сўмлик ресурс йўналтириш;
- дастлабки бадал учун ва фоизларни қоплашга 1,6 триллион сўм субсидия ажратиш;
- ипотека кредитига ресурс бериш ва қурилиш корхоналарининг айланма маблағларини кўпайтириш учун 100 миллион доллар ва 1 триллион сўм қўшимча маблағ ажратиш;
- яна 20 минг оилага банклар ҳисобидан 5,7 триллион сўм ипотека кредити ажратилишини таъминлаш;
- 10 минг аҳолига ўзининг ҳовлисини кенгайтириш ёки қўшимча қурилиш қилиш учун 1,5 триллион сўм кредит ажратиш кўзда тутилган.
Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси орқали аҳолига 5,5 мингта хонадон сотиб олишлари учун қўшимча 1,7 триллион сўм кредит ресурслари йўналтириш топширилди.
LiveБарчаси