Ўзбекистонда импорт қилинаётган электротехника маҳсулотларига утилизация йиғими жорий этилади
Жамият
−
08 Сентябрь 2020
5944Ўзбекистонда импорт қилинаётган тайёр электротехника ва электромаиший техника маҳсулотларига утилизация йиғимини жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ўзгаришларни давом эттириш бўйича 2020-2021 йиллардаги амалий ҳаракатлар режаси”да бегиланган.
Режага кўра, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган етакчи хорижий компаниялар жалб қилинади.
Шунингдек, электротехника саноатида энергия ва бошқа ресурсларни тежайдиган технологияларни, шу жумладан, қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий қилиш ва илғор технологияларни жорий этиш орқали энергия самарадорлигига эришиш режалаштирилган.
Қайд этилишича, мудофаа саноатида янги авлод электротехника маҳсулотлари ва саноат жиҳозлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Кореянинг Илғор Технологиялар Институти (KAIST), Токио Илғор Технологиялар Институти (Япония), “Нанянг” Технология Университети (Сингапур), “Цинхуа” университети (Хитой) вакиллари билан музокаралар ўтказиш орқали давлат-хусусий шерикчилик тамойиллари асосида Тошкентда соҳани юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида, электроника ва электротехника соҳасидаги мустақил ўқув юртини ташкил қилиш ҳам кўзда тутилган.
LiveБарчаси