Ўзбекистонда илк бор Халқаро ипакчилик комиссияси Ижроия қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтади

Жамият

image

Жорий йилнинг 5-6 апрель кунлари Бухоро шаҳрида Халқаро ипакчилик комиссияси Ижроия қўмитасининг 20 та аъзо давлатлар вакиллари иштирокида мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди.

Унда Халқаро ипакчилик комиссияси Бош котиби Р.Окхандиар иштирок этиши кутилмоқда. Тадбир доирасида “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ва Ҳиндистон Тўқимачилик вазирлигининг Марказий ипакчилик кенгаши ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланиши режалаштирилган.

“Ҳиндистон ва Ўзбекистон ипакчилик соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича улкан салоҳиятга эга. Мамлакатларимиз ипакчилик тузилмалари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланиши ушбу йўналишдаги муҳим амалий қадам бўлади”, дея фикр билдирган Ҳиндистон Тўқимачилик вазирлигининг Марказий ипакчилик кенгаши котиби ўринбосари Дилип Кумар. 

Маълумот учун, ипакчилик бўйича Халқаро комиссия 1960 йилда тузилган бўлиб, БМТда рўйхатдан ўтган ҳукуматлараро ташкилотдир. Комиссия Бош қароргоҳи Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида жойлашган.

Ўзбекистон 2017 йил сентябрь ойидан мазкур ташкилотнинг йигирманчи аъзоси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Ҳиндистон Ўзбекипаксаноат

Баҳолаганлар

2

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг