Шавкат Мирзиёев Нарендра Модини Ўзбекистонга таклиф қилди
Жамият
−
12 Декабрь 2020
4674Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модини Ўзбекистонга таклиф қилди. Давлат раҳбари Моди билан видеоанжуман шаклида учрашуви вақтида унга таклифини билдирган. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, саммит давомида хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид солаётган замонавий хатарларга қарши курашишнинг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди. Яқиндан мувофиқлашув ва ахборот алмашинувини давом эттириш муҳимлиги қайд этилди. Томонлар Афғонистондаги вазиятни тез фурсатда тинч йўл билан тартибга солиш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашларини билдирди.
Бундан ташқари, учрашув доирасида иқтисодиёт, инновациялар, молиявий-техник кўмак, божхона иши ва савдони техник тартибга солиш, кадрлар тайёрлаш ва қўшма илмий тадқиқотлар ўтказишга доир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
Учрашув якунида Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир Нарендра Модига келгуси йилда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишни таклиф этди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёе 2019 йилнинг январь ойида Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрига расмий ташриф билан борганди. Ўзбекистон Президенти сафар давомида “Жўшқин Гужарат – 2019” IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этган.
LiveБарчаси