Ўзбекистонда Игнатий Нестеров дарвозабонлар мактаби фаолият бошлади

Спорт

image

Ўзбек футболи тарихидаги энг яхши дарвозабонлардан бири Игнатий Нестеров Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) билан ҳамкорликда дарвозабонлар учун маҳорат мактаби ташкил этди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, маҳорат мактабидаги машғулотларда 8 ёшдан бошлаб ёш тарбияланувчилар иштирок этмоқда. Тажрибали посбонлар томонидан болаларга дарвозабонлар учун зарур бўлган кўникмалар берилмоқда. Шунингдек, ёш посбонларга тўп билан ишлаш, тўғри позиция танлаш, реакция ва бирга бир вазиятларда ҳаракатланиш бўйича мунтазам тавсиялар бериб борилади.

“Бугунги кунда футболимизда юқори маҳоратли дарвозабонлар етишмаслиги кузатилмоқда. Муҳим учрашувларда бир қанча дарвозабонларимиз хатога йўл қўйиши ҳолатлари учраб турибди. Шу сабабли юртимиз ва халқаро майдонда юқори натижалар қайд этган футболимиз афсоналарининг ёш авлод билан ўз тажрибаларини ўртоқлашиши муҳим”, дейилади манба хабарида.

Маълумот учун, Игнатий Нестеров фаолияти давомида Ўзбекистоннинг бир қатор клублари дарвозасини қўриқлаган. Унинг охирги жамоаси Навоийнинг “Қизилқум” клуби бўлди. 40 ёшли посбон Ўзбекистон терма жамоаси сафида юздан ортиқ ўйинларда майдонга тушган. У Осиё кубогида энг кўп, 5 марта иштирок этган ягона футболчи ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Игнатий Нестеров Ўзбекистон футбол ассоциацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг