Ўзбекистонда фаолият юритган россиялик журналист ўлик ҳолда топилди
Олам
−
08 Январь
22317Россиянинг Ростов вилоятида журналист ва “Рабкор” интернет-журналининг доимий муаллифи Александр Рибин ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда журнал муҳаррирларига Рибиннинг дўсти ва онаси хабар берган.
Уларга кўра, журналистнинг жасади Шахти шаҳри яқинидаги автомагистраль яқинида топилган. Унинг ўлими сабаблари аниқланмоқда.
Александр Рибин этнограф, саёҳатчи, журналист ва сиёсий шарҳловчи бўлиб, турли рус нашрлари билан ҳамкорлик қилган. У Россия ва бошқа мамлакатлардаги сиёсий вазиятга бағишланган “Рабкор” кўрсатувларида мунтазам қатнашиб турарди.
Александр Рибин 1983 йилда Калинин вилоятида туғилган. У дунёнинг кўплаб мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда яшаб, ижод қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь