Ўзбекистонда энди чартер рейслар субсидияланади

Жамият

image

Ўзбекистонга келувчи хорижий сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида туроператор ва авиаташувчиларнинг мамлакатга ташкил этган чартер рейслари ҳар бир йўловчи сонидан келиб чиққан ҳолда субсидияланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг бугун, 10 август кун қабул қилинган қарорида белгиланган.

Субсидия миқдорлари 20 февралдан 19 нобяргача бўлган чартер рейсларга ҳар бир йўловчи учун - 20 долларни, 20 ноябрдан 19 февралгача бўлган чартер рейсларга ҳар бир йўловчи учун 50 долларни ташкил қилади. 

Субсидия олиш учун қуйидаги шартлар қўйилади: 

•    чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар учун икки томонлама (Ўзбекистонга ва ундан) чартер рейс ташкил қилиш; 
•    чартер рейс билан ташриф буюрган йўловчиларни Ўзбекистондаги жойлаштириш воситаларида камида беш кун тунаб қолиш;
•    чартер рейслар ва ундаги йўловчилар тўғрисидаги маълумотларни республика аэрпортларига тўлиқ тақдим қилиш.

Субсидия олиш учун туроператор ва авиаташувчилар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига мурожаат қилади. Мурожаат аризасига йўловочи манифести нусхаси тақдим қилиниши лозим. Мурожаатлар ҳар чорак якуни билан ўтган чоракда амалга оширилган чартер рейслар бўйича тақдим қилинади.

Қўмита ҳар чорак якуни билан келиб тушган аризаларни кўриб чиқиб, чоракдан кейинги ойнинг 20 санасига қадар субсидиялар ажратилишини таъминлайди.

Мурожаатларни ўрганиш учун қўшимча вақт талаб этилган тақдирда, уни кўриб чиқиш ва ўрганиш муддати қўшимча тарзда яна 10 кунга узайтирилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

чартер рейс туроператор

Баҳолаганлар

453

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг