Ўзбекистонда электромобиль импорти кескин ошди

Жамият 9737
image

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга 6 та хорижий давлатдан қиймати 5,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 228 та электромобиль импорт қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Жорий йилнинг дастлабки 2 ойида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:

•    Хитой – 216 та;
•    Гонконг – 5 та;
•    Германия – 3 та;
•    Эстония – 2 та;
•    БАА – 1 та;
•    Қирғиз Республикаси – 1 та.

Маълумотларга кўра, электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 150 тага ошган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 463
Рейтинг: 3
t
×