Ўзбекистонда доллар, евро ва рублнинг расмий курси кўтарилди
Жамият
−
02 Сентябрь 2020 18337 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, эртага, 3 сентябрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 270 сўм 8 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 7 сўм 21 тийинга қимматлаган.
1 евро курси 12 231 сўм 67 тийинга баҳоланиб, 126 сўм 61 тийинга қимматлашди.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 2 сўм 28 тийинга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 139 сўм 59 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь