Ўзбекистонда доллар, евро ва рубль курси бирданига кўтарилди
Жамият
−
09 Декабрь 2019 20353 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 10 декабрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 9537 сўм 55 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 26 сўм 56 тийинга қимматлади.
Шунингдек, евро ҳамда рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан қимматлаган. Хусусан, 1 евро курси 10545 сўм 67 тийинга баҳоланиб, 69 сўм 31 тийинга, 1 рубль 149 сўм 88 тийинга тенглашиб, 2 сўм 0,9 тийинга арзонлаган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь