Доллар ва евро нархи кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, эртага, 7 июлдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 184 сўм 73 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 11 сўм 65 тийинга қимматлаган.

1 евро курси 11 455 сўм 78 тийинга баҳоланиб, 44 сўм 30 тийинга қимматлашди.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 3 сўм 49 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 142 сўм 48 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар евро Валюталар курси

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг