Ўзбекистонда доллар курси яна тушди
Жамият
−
23 Июль 2024 14307 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 8,76 сўмга пастлади ва 12 584,28 сўмни ташкил қилди.
Шу билан бирга, евро курси ҳам 39,74 сўмга арзонлаб, 13 676,60 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса, аксинча, 0,56 сўмга юқорилаб, 144,38 сўмни ташкил этди.
Live
Барчаси