Ўзбекистонда диний йўналишда фаолият юритаётган сайтлар сони маълум қилинди

Жамият 6363
image
-

Ўзбекистонда диний йўналишда 400 дан ортиқ веб-сайт ва турли ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар фаолият олиб боради. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов маълум қилди.

Раис ўринбосарига кўра, 2017-2021 йиллар мобайнида республикада 49 та янги жомеъ масжид очилди. Шундан, 9 таси 2021 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Ҳозирги кунда масжидларнинг умумий сони 2088 тани ташкил этади. Улардан 2016 таси жоме, 72 таси эса маҳаллий масжид ҳисобланади.

Умуман олганда ушбу даврда 69 та диний ташкилотлар рўйхатдан ўтган. Жумладан, 49 та янги масжидлар ва 3 та мадраса ташкил этилди ҳамда бошқа конфессияларга мансуб 17 та диний ташкилотлар рўйхатдан ўтказилди ва уларнинг умумий сони 191 тага етди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва тизимдаги ташкилотлар ва диний соҳа ходимларининг 58 та веб-сайти, 166 та Telegram канали, 200 та Фейсбук саҳифаси ҳамда Youtube видеохостингида 21 та канали фаолият олиб бормоқда. Таҳлилларга кўра умумий интернет фойдаланувчилари қамрови 5 млндан ортади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 301
Рейтинг: 3.1
t
×