Ўзбекистонда пул алмашадими? МБ раиси жавоб берди
Жамият
−
20 Август 2019
36366Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда миллий сўм деноминация қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди. Унга кўра, 2019 йил сўнгига қадар мамлакатда янги пул бирлиги 10 000:1 нисбатда муомалага киритилади.
Тарқалаётган миш-мишларда эски ва янги сўм 2020 йил давомида параллел харакат қилиши, пластик картадаги пуллар 2020 йил 1 январдан автоматик равишда тўртта нолини йўқотиши айтилганди.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов деноминация тўғрисидаги хабарларни инкор қилди.
“Деноминация оддийгина нолларни ўчириш эмас, катта иқтисодий харажат. Биз деноминация қилмоқчи эмасмиз. Марказий банк раиси сифатида айтмоқчиман, деноминация ҳеч кимнинг хаёлида йўқ.
Деноминация иқтисодий барқарорлик ва кучли инфляция шароитида ўтказилади. Бизда аҳвол ундай эмас”, деди Мамаризо Нурмуратов.
Аввалроқ, Ўзбекистонда тижорат банклари нақд валюта сота бошлагани ва Марказий банк бундан буён хорижий валюталар курсини белгиламаслиги ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси