Ўзбекистонда Давлат бюджети дефицити 7 трлн сўмга яқинлашди
Жамият
−
10 Август 2020
72452020 йил биринчи ярим йилликда Давлат бюджети дефицити 6 трлн 721,9 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар берди.
Давлат бюджетининг 2020 йил 6 ойлик даромадлари 58 трлн 157 млрд сўмга ёки тасдиқланган йиллик параметрга нисбатан 45,3 фоизга ижро этилди. Ҳисобот даврида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга кўп маблағ туширилишига эришилди.
Даромадларнинг 19 739,6 млрд. сўми (жами даромадларнинг 33,9 фоизи) бевосита солиқлар, 21 трлн 510,8 млрд. сўми (37,0 фоиз) билвосита солиқлар, 9 трлн 695,4 млрд. сўми (16,7 фоиз) ресурс тўловлари ва мулк солиғи ва 7 трлн 211,2 млрд сўми (12,4 фоиз) бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилди.
Давлат бюджетининг 1-ярим йиллик харажатлари эса 64 трлн 878,9 млрд сўмни ёки ЯИМга нисбатан 25,4 фоизни ташкил этди.
Жами харажатлар таркибида ижтимоий соҳа харажатлари энг кўп улушга (53,4 фоиз) эга бўлиб, ушбу йўналишда фаолият юритаётган ташкилот ва муассасаларни сақлаш ҳамда соҳага тааллуқли тадбирларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 34 665,5 млрд сўм маблағ йўналтирилди.
Ҳисобот даврида маҳаллий бюджетларнинг даромадлар қисми 12 870,7 млрд сўмни, харажатлар қисми эса 20 трлн 203,3 млрд сўмни ташкил этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь