Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Фойдали

image

Ўзбекистонда 2−3 декабрь кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб республиканинг баъзи жойларида туман тушади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Прогноз қилинишича, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 

Кечаси ва эрталаб республиканинг баъзи жойларида туман тушади.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди. Жума кунининг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати 10-15 даража, шанба ва якшанба кунлари 15-18 даража, кечаси 2-7 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади.

Пойтахтда дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 1−2 декабрда кечаси ва эрталаб туман тушади. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 5-7 даража илиқ, кундузи 1 декабрда 13-15 даража, 2−3 декабрда 15-17 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made