Ўзбекистонда чақалоқларга энг кўп қандай исм қўйиляпти?

Жамият

image
0:00
0:00
download

2022 йилнинг январь-май ойлари давомида Ўзбекистонда янги туғилган чақалоқларга энг кўп Солиҳа ва Муҳаммад Али исмлари қўйилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг ўтган беш ойида 9929 нафар қизга Солиҳа ва 9567 нафар ўғил болаларга Муҳаммад Али исми берилган.

Маълумот учун, 2021 йилнинг биринчи чорагида ва 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳам янги туғилган чақалоқларга энг кўп Солиҳа ва Муҳаммад Али исмлари берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

чақалоқ исм

Баҳолаганлар

1290

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг