Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилади

Спорт

image

Эндиликда футбол соҳаси бозор механизмлари асосида бошқарилади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони лойиҳасида сўз боради.

Лойиҳада белгиланишича, 

•  халқаро талаблардан келиб чиқиб, салоҳияти юқори футболчилар профессионал даражада тайёрланади, уларни хорижий давлатларнинг нуфузли футбол клубларида профессионал фаолият олиб бориши таъминланади, шунингдек, футболчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида футбол бўйича воситачилар (агентлар)нингфаолиятини тартибга солиш ва уларни аккредитациядан ўтказиш ваколати Ўзбекистон футбол ассоциациясига юкланади;

•  2021 йил 1 январдан бошлаб, халқаро тажрибадан келиб чиқиб спорт соҳаси, айниқса футбол янада ривожлантирилади, унинг инвестициявий жозибадорлиги оширилади, қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида букмекерлик фаолияти амалга оширишга рухсат берилади;

•  Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясининг тузилмасига қўшимча иккитаселекционер штат бирлигини киритиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

Теглар

Президент фармони букмекерлик

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг