Ўзбекистонда бу йил 1,2 млн аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди

Жамият 2574
image

Ўзбекистонда жорий йил 1,2 миллион аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланган. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти раҳбарияти ва мутасадди ходимлари иштирокида бўлиб ўтган “Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ҳамда келгусида режалаштирилаётган лойиҳалар” мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, жорий йилда аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш мақсадида амалга оширилган ишлар натижасида ҳудудлардаги 1,2 млн нафардан зиёд аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланган.

Жорий йил якуни бўйича Республика аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 70,8 фоиздан 73,0 фоизга етказилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 3.2
t
×