Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти хусусийлаштирилади
Жамият
−
31 Октябрь 2023
11214Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти тизими хусусийлаштирилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Унга кўра, “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида 2024 йил 1 апрелгача алоҳида йўналишлар бўйича қуйидаги акциядорлик жамиятлари ташкил этилади:
• ҳудудий магистрал сув таъминоти ташкилотлари;
• Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотлари.
2024 йил 1 январдан:
• ичимлик суви ва оқова сувни чиқариб юбориш нархлари маҳсулот таннархига киритилган харажатлар, тизимни ривожлантириш, молиявий харажатлар, солиқлар ва мажбурий тўловлардан келиб чиқиб шакллантирилади;
• янги қуриладиган ичимлик ва оқова сув йўналишидаги объектлар ва тизимларни лойиҳалаштиришда мазкур ҳудуднинг тўлиқ қамров даражасини инобатга олиш талаби ўрнатилади.
Шунингдек, қарор билан 2024–2026 йилларда:
• ичимлик суви таъминоти оғир бўлган жами 813 та маҳалла ичимлик суви билан таъминланади;
• 124 693 та хонадонга ичимлик суви тармоқлари уй хўжалигигача етказилади;
• 130 та аҳоли яшаш пунктларида давлат ижтимоий буюртмаларини бериш орқали ичимлик суви таъминоти йўлга қўйилади;
• 792 090 нафар истеъмолчилар ичимлик суви учун ҳисоблагичлар билан таъминланади.
Бундан ташқари, 2024 йил 1 июлдан тажриба тариқасида Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида ичимлик ва оқова сув таъминоти давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга берилади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15