Ўзбекистонда бозорлар ҳафтада бир марта дезинфекция учун ёпилади

Жамият

image

Ўзбекистондаги барча бозорлар санитария-эпидемиологик тадбирларини, шу жумладан, дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ҳар ҳафтада бир маротаба ёпилиши белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорида белгиланди.

Бундан ташқари, супермаркет ва бошқа йирик дўконларда санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилмоқда, ушбу объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 даража ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ушбу мажмуаларга киритмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш талаблари белгиланмоқда.

Сўнгги ҳафталарда мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг енгил шакллари ёки касаллик аломатларсиз ўтиш ҳолатлари кўпайганлигини инобатга олиб, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бу борадаги тавсияларини эътиборга олган ҳолда фуқароларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида супермаркет ва бошқа йирик дўконларга киришда уларни бепул қўлқоп билан таъминлаш назарда тутилмоқда.

Аввалроқ, жамоат транспортларида ниқобсиз юриш ва тирбандликлар устидан назорат кучайтирилиши ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг