Ўзбекистонда бир оилада 8 киши коронавирусга чалинди

Жамият

image

Кеча, 26 июнь ҳолатига кўра, бошқа ҳудудларда ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда. Ҳусусан 250 та касаллик аниқланган бўлса, шундан 25 нафари аҳоли орасида аниқланган. Шундан Хоразм вилоятида 10 нафар, Тошкент шаҳрида 8 нафар, Тошкент вилоятида 5 нафар, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида эса 1 нафардан. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шундан:
•  Тошкент вилоятида яшовчи A.З.да (профилактика мақсадида намуна топширган);

•  Қибрай туманида яшовчи С.A.да (тумандаги колбаса сехи ишчиси);

•  Паркент туманида яшовчи Г.М.да, ушбу туманда яшовчи яна бир фуқаро Ж.Т.да;

•  вилоятдаги “Ғишткўприк” чегара пости навбатчи эпидемиологи М.С.да;

•  Сирдарё вилоятида Қозоғистон Республикасидан қайтган Ф.М.да; 

•  Бухоро давлат университети магистри М.Х.да (афғонистонлик);

•  Хоразм вилояти Хонқа туманида яшовчи Р.Ю. ва унинг 7 нафар оила аъзосида; 

•  Урганч туманида яшовчи Х.Х.да, Хазорасп туманида яшовчи М.Р.да (бир неча кун давомида тана ҳарорати кўтарилгани сабабли намуна топширган) ҳам коронавирус тасдиқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини имкон қадар фаол мулоқотдан, турли тадбирлар ўтказишдан тийилишларини сўраб қолган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хоразм Ўзбекистон Бухоро Сирдарё

Баҳолаганлар

1165

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг