Ўзбекистонда аҳолини ҳаво ифлосланишидан огоҳлантириш бошланади
Жамият
−
23 Февраль
16132Ўзбекистонда аҳолини чанг бўрони ва ҳаво ифлосланишидан огоҳлантиришни бошлаш режалаштирилмоқда. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида маълум қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистонда 1 мартдан чанг бўрони содир бўлаётганда ва атмосфера ҳавосида майда дисперс заррачалар белгиланган меъёрдан юқори бўлгани аниқланганда аҳолини огоҳлантириш амалиёти ташкил қилинади ва курилиш объектларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар жорий этилади.
Шунингдек, юрак қон-томир ва нафас йўллари касалликларига чалинган ҳамда соғлиғи ҳавонинг ифлосланишига таъсирчанлиги юқори бўлган бошқа фуқароларни зарур профилактик чоралар ҳақида мунтазам хабардор қилиш бошланади.
Бундан ташқари, ўлчами 500 метр квадрат ва ундан ортиқ бўлган қурилиш объектлари ва унга кириб-чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар жорий этиш топширилган.
Жавоҳир Йўлдашов
LiveБарчаси