Ўзбекистонда автоспорт қоидалари кучга кирди

Спорт

image

Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Халқаро автомобиль федерациясининг (FIA) расмий аъзоси бўлган Миллий автомобиль клуби жамоатчилик бирлашмаси томонидан Ўзбекистонда автоспорт қоидалари тасдиқланди.

Жорий йилнинг 9 сентябрида бўлиб ўтган учрашувда Туризм ва спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов ҳамда Ўзбекистон Миллий автомобиль клуби жамоатчилик бирлашмаси вице-президенти Алекс Цой “Ўзбекистон Республикасида автоспорт қоидалари ҳамда 2021 йилги республика ва минтақалараро мусобақалар тўғрисида”ги Низомни имзолади.

Эслатиб ўтамиз, FIA’га (Халқаро автомобиль федерацияси) 1904 йилда асос солинган бўлиб, у бутун дунёда халқаро автомобиль спортини бошқарувчи нуфузли орган ҳисобланади. Шунингдек, ташкилот жаҳондаги етакчи автомобиль ташкилотларини ўз атрофига бирлаштириб, нафақат ушбу спортни ривожлантиришга, балки бутун дунёда йўл ҳаракати иштирокчиларини хавфсиз, барқарор ва қулай шароит билан таъминлашга хизмат қилади.

Халқаро автомобиль федерациясига 143 мамлакатнинг 245 дан ортиқ автоспорт клублари, хусусан Ўзбекистон Миллий автомобиль клуби жамоатчилик бирлашмаси ҳам аъзо бўлган. Ташкилотнинг бутун дунё бўйича 80 миллиондан ортиқ аъзолари мавжуд.

Халқаро спорт кодексига (ISS) мувофиқ ишлаб чиқилган Низом автоспорт бўйича халқаро мусобақаларни ўтказиш, шунингдек, спортчилар учун Формула-1 ва халқаро картинг мусобақаларида қатнашиш имкониятини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Туризм ва спорт вазирлиги FiA ISS Автоспорт

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг